Мазкур хабарда, Мажбурий ижро бюросининг Чирчиқ шаҳар бўлими айрим ходимлари мажбурий тарзда ўз ҳисобидан таътилга чиқаётганлиги ҳамда  ходимларга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётганлигини маълум қилган.

Хабар бўйича ўтказилган текширишда, Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлимиинг айрим ходимлари томонидан Ижтимоий тармоқларга ушбу хабарларни берганлиги маълум бўлди.

 Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлимида коронавирус инфекциясини тарқалашини олдини олиш ва унинг эҳтимолий оқибатларини камайтиришни инобатга олиб, жорий йилнинг 24 март кунидан меҳнат таътили, шунингдек, иш ҳақи сақланмаган ҳолда ўз ҳисобидан таътилга чиқишлари тавсия этилиб, ходимлар ўз аризаларига асосан таътилга чиқарилган.

Ходимларнинг ўз ҳисобидан  таътилга чиқишида асосий эътибор – ўз ҳоҳишига берган азризаси ҳамда иш ҳажмининг меъёри ҳисобга олинмоқда ва бунда мажбурий тарзда таътилга чиқишига йўл қўйилмайди.

Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари У.Акбаровнинг “Telegram” тармоғининг “Чирчиқ МИБ” гуруҳи орқали  бўлим ходимлари Р.Юлдашев, О.Ишонходжаев, О.Игамов, А.Исмоилов ва Д.Абдурахимовларга ўз ҳисобидан таътилга чиқариш ҳақидаги ёзишмаси юзасидан, шунингдек ходимлар билан хушмуомалада бўлиши, касбий этика ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиши бўйича профилактик суҳбат ўтказилиб, тегишли кўрсатма берилди.

Ҳозирда, бўлимдаги ходимларнинг ўз ҳисобидан таътилга чиқиши аҳволи ҳамда ишни давом эттириш истагини билдираётган ходимларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда.

Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлимида хизмат қилаётган ходимларнинг фаолияти даврида алоҳида хизмат ўташ шароитлари инобатга олиб, уларга нисбатан тегишли ижтимоий муҳофаза чоралари, дам олиш, моддий аҳволини яхшилаш, меҳнат таътилини олиш ва тиббий хизматдан бепул фойдаланиш ҳуқуқлари кафолатланади.

Фойдали ҳаволалар