Овозли имконият фаол ҳолатда. Фойдаланиш учун ёзувни белгиланг!
Ўчириш
Кўп бериладиган саволлар
Қарздор жисмоний шахсларни Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашга оид қарорлар ижроси юзасидан
-
Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кунда энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда сумма ундиришни назарда тутувчи ижро иши бўйича, шунингдек суд қарорини ижро этиш учун етарли мол-мулк олиб қўйилган тақдирда; -қарздор сифатида юридик шахс иштирок этган ижро ҳужжати бўйича. -Давлат ижрочисининг қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори ижро этилиши шарт ва фақат суд ёки суд ижрочиси томонидан қонунда белгиланган тартибда тўхтатилиши мумкин. -Давлат ижрочиси қарорининг ижроси ички ишлар ва Давлат чегарасини қўриқлаш органлари томонидан муҳокама қилинишига, тўхтатилишига ёки бошқача тарзда тўсқинлик қилинишига йўл қўйилмайди, суд тартибида ёхуд шикоят ёки протест келтириш бундан мустасно. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 25.08.2009 йилда рўйхатдан ўтказилган НИЗОМ, рўйхат рақами 1997)
-
Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ўрнатишга асос бўлган ижро ҳужжати талаблари амалда ижро этилганда ёхуд қонунда белгиланган асосларга кўра ижро ҳужжати тугатилган ёки тамомланган тақдирда давлат ижрочиси: эртаси кундан кечиктирмай катта давлат ижрочисининг имзоси билан қарздорни ёзма равишда хабардор қилади; зудлик билан факс ёки ҳужжатли маълумотни тезкор жўнатиш имконини берадиган бошқа алоқа воситалари орқали Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармасини хабардор қилади. Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаси қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида Қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорларни рўйхатга олиш китоби ва электрон маълумотлар базасига тегишли белги киритади ва эртаси кундан кечиктирмасдан бу ҳақда ушбу Низомнинг 11—13-бандларида кўрсатилган тартибда ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (бошқармаси) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш олиб ташланганлиги ҳақида хабардор қилади. Ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (бошқармаси) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органлари хабарни олгандан сўнг зудлик билан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни олиб ташлайди. Давлат ижрочиси, зарурат туғилганда, қарздорнинг илтимосномасига асосан қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни ҳаракатдан қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туришга ҳақли: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида касалхонага ётқизишни талаб қиладиган қарздорнинг соғлиғини тиклаш заруриятини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарздорни Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетувчи расмий делегация таркибига киритиш ҳақидаги қарори мавжуд бўлганда. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чекловни тўхтатиш тўғрисида давлат ижрочисининг қарори чиқарилади, катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади ва ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган тартибда ижро учун юборилади. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 25.08.2009 йилда рўйхатдан ўтказилган НИЗОМ, рўйхат рақами 1997)
-
Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги (кейинги ўринларда — ижро ҳужжати) талаблар қарздор томонидан узрли сабабларсиз белгиланган муддатда ижро этилмаганда қўлланилади. Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати бўлмаса ва суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса ундирувчи қарздорга Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни белгилаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда узрли сабабларсиз ижро этилмаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланишини кўрсатади. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 25.08.2009 йилда рўйхатдан ўтказилган НИЗОМ, рўйхат рақами 1997)
-
Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда узрли сабабларсиз ижро этилмаганда давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқариш йўли билан қўлланилиши мумкин. Ижро ҳужжатидаги талабларни қарздор томонидан ижро этиш муддати ижро иши юритиш қўзғатилган кундан ўн беш кундан ошиб кетмайдиган ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда давлат ижрочиси томонидан белгиланади. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарор давлат ижрочиси томонидан ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббусига кўра чиқарилади. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисида ариза ундирувчи ёки қонунда кўрсатилган ҳолларда унинг вакили томонидан тақдим қилинади. Ушбу ариза қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашнинг асослантирилган сабабини ўз ичига олган бўлиши лозим Давлат ижрочиси қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисидаги ундирувчининг аризасини кўриб чиқиб қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаради ёки аризани қаноатлантиришни рад қилади ва ундирувчига асослантирилган жавоб юборади. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 25.08.2009 йилда рўйхатдан ўтказилган НИЗОМ, рўйхат рақами 1997)
Алиментлар ва унга тенглаштирилган тўловлар юзасидан
-
Оила Кодексининг 117-моддасига асосан эр-хотин бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Бундай ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин, шунингдек хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида, ўртадаги ногирон бола ўн саккиз ёшга тўлгунча ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган ўртадаги болага қараган ёрдамга муҳтож эр (хотин) ёрдам беришга қодир бўлган хотин (эр)дан суд тартибида таъминот (алимент) олиш ҳуқуқига эга.
-
Оила кодексининг 140-моддасига асосан алимент қарзининг миқдори давлат ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувда белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу Кодекснинг 99-моддасига асосан вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади. Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.
-
Оила Кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1.491.091 сўм, 3-нафар фарзандга 1/2 қисми учун бир ойга 745.545 сўм белгиланган.
-
Оила Кодексининг 131-моддасига асосан алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Алимент тўлаш тўғрисида келишув тузишнинг қонунда белгиланган шаклига риоя қилмаслик, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган оқибатларга олиб келади. Нотариал тартибда тасдиқланган алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.
-
Оила Кодексининг 133-моддасига асосан алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар. Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.
-
Оила Кодексининг 136-моддасига асосан алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Мазкур шахс, низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, бу ариза буйруқ тартибида иш юритиш тарзида кўриб чиқилади. Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.
-
Оила Кодексининг 141-моддасига асосан тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ алимент қарзини тўлашдан озод қилиш ёки уни камайтиришга тарафларнинг ўзаро розилиги бўлгандагина йўл қўйилади, вояга етмаган болаларга алимент тўланадиган ҳоллар бундан мустасно. Агар суд алимент тўлаши шарт бўлган шахс касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга кўра алимент тўламаганлигини аниқласа ҳамда унинг моддий ва оилавий аҳволи йиғилган алимент қарзни тўлашга имкон бермайди деб топса, алимент тўловчининг даъвосига биноан уни алимент қарзларини тўлашдан тўла ёки қисман озод этишга ҳақлидир. Оила Кодексининг 146-моддасига асосан алимент миқдори суд тартибида белгиланганидан кейин тарафлардан бирининг моддий ёки оилавий аҳволи ўзгарса, суд улардан ҳар бирининг талабига кўра алиментнинг белгиланган миқдорини ўзгартиришга ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахсни алимент тўлашдан озод қилишга ҳақли. Алимент миқдорини ўзгартиришда ёки уни тўлашдан озод қилишда суд тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини ҳисобга олишга ҳақли.
-
Оила Кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1.491.091 сўм, 1-нафар фарзандга 1/4 қисми учун бир ойга 372.772 сўм белгиланган.
-
Оила Кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг икки бола учун — учдан бир қисми миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1.491.091 сўм, 2-нафар фарзандга 1/3 қисми учун бир ойга 497.030 сўм белгиланган.
-
Оила Кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Ноқонуний қурилмани бузиш юзасидан
-
Қонуннинг 73-моддасига асосан қарздорни кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати давлат ижрочиси белгилаган муддатда ижро этилмаган тақдирда кўчириш суд ижрочиси томонидан мажбурий тартибда амалга оширилади. Давлат ижрочиси мажбурий кўчириш куни ва вақти тўғрисида қарздорга расман маълум қилади. Кўчириш куни тўғрисида хабардор қилинган қарздорнинг ҳозир бўлмаслиги ижро ҳужжатини ижро этиш учун тўсқинлик қилмайди. Кўчириш ижро ҳужжатида кўрсатилган хонани кўчирилувчидан, унинг мол-мулкидан, уй ҳайвонларидан бўшатишдан ва кўчирилувчининг бўшатилган хонадан фойдаланишини ман қилишдан иборат бўлади. Кўчириш холислар иштирокида, зарур ҳолларда — ички ишлар органлари ходимларининг кўмагида, давлат ижрочиси томонидан мол-мулкни албатта хатлаган ҳолда амалга оширилади. Давлат ижрочиси зарур ҳолларда қилинадиган харажатларни қарздорнинг зиммасига юклаган ҳолда унинг мол-мулки сақланишини таъминлайди. Агар қарздор уйдан кўчирилган кундан эътиборан олти ой ичида мазкур мол-мулкни олиб кетмаса, давлат ижрочиси қарздорни ёзма шаклда огоҳлантирганидан сўнг мазкур мол-мулкни ушбу Қонунда белгиланган тартибда реализация қилишга топширади. Қарздорнинг мол-мулкини реализация қилишдан тушган ва ижро йиғими, давлат ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар ва ижро харажатларининг ўрни қопланганидан кейин ортиб қолган пул маблағлари қарздорга қайтарилади. Қарздор томонидан талаб қилиб олинмаган пул маблағлари Мажбурий ижро бюросининг депозит ҳисобварағида уч йил мобайнида сақланади. Мазкур пул маблағлари ушбу муддат ўтганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. Кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш давлат ижрочиси томонидан кўчириш тўғрисида далолатнома тузиш орқали расмийлаштирилади. (“СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИ”ДАГИ ҚОНУН 29.08.2001 йил, 258-II-сон)
-
Қонуннинг 73 прим 1-моддасига асосан қарздорнинг иморатини мажбурий бузиб ташлаш холислар иштирокида ва ички ишлар органларининг ходимлари кўмагида Давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади. Давлат ижрочиси иморатни мажбурий бузиб ташлаш куни ва вақти ҳақида қарздорни хабардор қилади. Иморатни мажбурий бузиб ташлаш куни ва вақти ҳақида хабардор қилинган қарздорнинг келмаганлиги ижро ҳужжатини ижро этишга тўсқинлик қилмайди. (“СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИ”ДАГИ ҚОНУН 29.08.2001 йил, 258-II-сон)
-
Қонуннинг 732-моддасига асосан қарздордан ер участкасини мажбурий олиб қўйиш ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органи мутахассиси албатта иштирок этган ҳолда амалга оширилади. Давлат ижрочиси ер участкасини мажбурий олиб қўйиш куни ва вақти ҳақида қарздорни хабардор қилади. Ер участкасини мажбурий олиб қўйиш куни ва вақти ҳақида хабардор қилинган қарздорнинг келмаганлиги ижро ҳужжатини ижро этишга тўсқинлик қилмайди. Ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижроси ер участкаси давлат ижрочисининг далолатномаси асосида ундирувчига ўтказилган пайтдан эътиборан тамомланган ҳисобланади. Агар ундирувчининг ер участкасига бўлган тегишли ҳуқуқи рўйхатга олинмаган бўлса, давлат ижрочиси ўз қарори билан ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органига ундирувчининг ижро ҳужжатида кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклайди. Бунда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижроси ундирувчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тамомланган ҳисобланади. (“СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИ”ДАГИ ҚОНУН 29.08.2001 йил, 258-II-сон)
-
Қонуннинг 42-моддасига асосан алиментлар ундириш тўғрисидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказганлик оқибатидаги зарарни қоплаш тўғрисидаги ёхуд боқувчисининг вафоти натижасида зиён кўрган шахсларга зарарни тўлаш, зарарни давлат фойдасига ундириш тўғрисидаги, шунингдек болани олиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорнинг турган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаганда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёки ундирувчининг аризасига кўра қарздорни қидириш тўғрисида қарор чиқаради, қарорни катта давлат ижрочиси тасдиқлайди. Бу ҳолда давлат ижрочиси қарздорнинг мол-мулкини ёки болани қидириш тўғрисида қарор чиқаради. Ижро ҳужжатларининг бошқа турлари бўйича давлат ижрочиси қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидиришга кетадиган харажатларини ҳамда кўрсатилган харажатлар юзасидан ушбу Қонуннинг 76-моддасига мувофиқ бўнак тўлаш учун ундирувчининг розилиги бўлган тақдирда қидирув эълон қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда ундирувчи қидирув харажатларини тўлашни қарздордан суд тартибида талаб қилишга ҳақлидир. Қидирув ижро ҳужжатини ижро этиш жойида, қарздорнинг маълум бўлган охирги яшаш жойида (турган жойида) ёки унинг мол-мулки турган жойида ёхуд ундирувчининг яшаш жойида (турган жойида) эълон қилинади. Қарздор жисмоний шахсни ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади. Қарздор юридик шахсни ва шунингдек қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол-мулкини қидириш давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади. Автомототранспорт воситасини қидириш давлат ижрочисининг қарорига кўра ички ишлар органлари зиммасига юклатилиши мумкин. Қарздорни, унинг мол-мулкини ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш харажатлари қарздордан ундирилади, давлат ижрочиси бу ҳақда қарор чиқаради, қарорни катта давлат ижрочиси тасдиқлайди. Қарздор жисмоний шахсни, автомототранспорт воситасини ёхуд олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш бўйича харажатлар ички ишлар органининг аризасига кўра, қарздор юридик шахсни ва қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол-мулкини қидириш харажатлари бўйича эса, тегишли давлат ижрочиси томонидан қилинган харажатлар ҳисоб-китоби асосида аниқланади. Давлат ижрочисининг қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидиришни рад этиш тўғрисидаги ва қидириш харажатларини ундириш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш ёки протест билдириш мумкин. (“СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИ”ДАГИ ҚОНУН 29.08.2001 йил, 258-II-сон)
-
Қонуннинг 36-моддасига асосан ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади: 1) қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган, муомалага лаёқатсиз деб топилганда — қарздорнинг ҳуқуқий ворислари аниқлангунига, бедарак йўқолганнинг мол-мулки суд томонидан ҳомийлик ва васийлик органлари белгилаган ишончли бошқарувчига топширилгунига ёки муомалага лаёқатсиз қарздорга ҳомий тайинлангунига қадар; 2) қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича хўжалик суди томонидан иш юритиш қўзғатилганда, кузатувни жорий этиш тўғрисида суд санацияси ёки ташқи бошқарув таомилини жорий этиш ва (ёки) муддатини узайтириш тўғрисида хўжалик суди томонидан ажрим қабул қилинганда — қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилингунига қадар; 3) ундирувчи ёки қарздор муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганда, қарздор касал бўлиб қолганда, хизмат сафарида бўлганда ёки қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидирилаётганда, — муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилгунига ёки стационар даволаш муассасасидан чиққунига, хизмат сафаридан қайтгунига ёки қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидириб топилгунига қадар; 4) ижро ҳаракатлари, ижро ҳужжати ёки уни беришга асос бўлган ҳужжат юзасидан, шунингдек рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш натижалари юзасидан низолашилаётганда — масала мазмунан узил-кесил кўриб чиқилгунига қадар; 5) давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда — шикоят кўриб чиқилгунига қадар. Ижро иши юритиш бошқа ҳолларда ҳам ижро иши юритишни тўхтатиб туришга асос бўлган ҳолатлар тугагунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин. Ижро иши юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин ижро иши юритиш уни тўхтатиб турган суд ёки давлат ижрочиси томонидан ундирувчининг аризасига ёки давлат ижрочисининг ташаббусига кўра тикланади. Ижро иши юритишни тўхтатиб туришнинг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган муддатлари суд томонидан қисқартирилиши мумкин. (“СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИ”ДАГИ ҚОНУН 29.08.2001 йил, 258-II-сон)
-
Қонуннинг 74-моддасига асосан ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда ижро этилмаган тақдирда, кўчириб киритиш давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади. Кўчириб киритиш давлат ижрочиси томонидан ундирувчининг ижро ҳужжатида кўрсатилган хонага монеликсиз киришини ва унда яшашини таъминлашдан иборат бўлади. Бунда қарздорга мажбурий кўчириб киритиш амалга оширилаётгани ва у ундирувчининг яшашига монелик қилмаслиги шарт эканлиги тушунтирилади. Ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижро этилишига қарздор монелик қилган тақдирда, ижро ҳаракатлари холислар иштирокида, зарур ҳолларда эса — ички ишлар органлари ходимларининг кўмагида амалга оширилади. Ундирувчининг яшашига монелик қилиш кейинчалик ҳам давом этса, мазкур ҳаракатлар яна амалга оширилади ва қонунда назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш суд ижрочиси томонидан кўчириб киритиш тўғрисида далолатнома тузиш орқали расмийлаштирилади. Агар ундирувчининг тегишли хонадан ҳар куни монеликсиз фойдаланиш имконияти таъминланган бўлса, ижро ҳужжати ижро этилган ҳисобланади. Агар ундирувчини кўчириб киритиш тўғрисида далолатнома тузилганидан кейин қарздор ундирувчининг яшашига яна монелик қилса, ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритиш янгидан тикланиши мумкин. Ижро ҳужжати бўйича қарздор бўлмаган шахс ундирувчининг яшашига монелик қилса, ижро иши юритиш қайта тикланмайди. Бундай ҳолда кўчириб киритиш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал қилинади. (“СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИ”ДАГИ ҚОНУН 29.08.2001 йил, 258-II-сон)
-
Қонуннинг 72-моддасига асосан ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати, башарти у билан тузилган меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинган ёки у қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказилган бўлса, дарҳол ижро этилади. Ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги ўзининг ноқонуний фармойишини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариб, ходим илгариги меҳнат мажбуриятларини бажаришга амалда қўйилган вақтдан бошлаб тамомланган ҳисобланади. (“СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИ”ДАГИ ҚОНУН 29.08.2001 йил, 258-II-сон)
-
Қонуннинг 41-моддасига асосан ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда тамомланади: ижро ҳужжати амалда ижро этилганда; йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган ижро ҳужжатларидаги ундирув тўғрисидаги талаблар бир ёки бир нечта солидар жавобгар қарздор ҳисобидан амалда ижро этилганда; ижро ҳужжати уни берган суднинг ёки бошқа органнинг талабига биноан ижро этилмасдан қайтарилганда; ижро ҳужжати ушбу Қонуннинг 40-моддасида кўрсатилган асослар бўйича қайтарилганда; ижро ҳужжати ижро этиш учун ушбу Қонун 25-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ бошқа давлат ижрочисига юборилганда; ижро ҳужжати ижро этиш учун тугатиш комиссиясига (тугатувчига, тугатиш бошқарувчисига) юборилганда. Ижро иши юритиш тамомланганда давлат ижрочиси бу ҳақда қарор чиқаради. Ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарорда қарздор жисмоний шахсни, унинг мол-мулкини, олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш, шунингдек қарздор учун белгиланган чекловлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга оид чеклашлар ва қарздорнинг ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқларига доир чекловлар бекор қилинади. Ижро иши юритиш ушбу Қонуннинг 25-моддаси асосида бошқа давлат ижрочисига юборилиши муносабати билан тамомланаётганда қарздор жисмоний шахсни, унинг мол-мулкини, олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш, шунингдек қарздор учун белгиланган чекловлар бекор қилинмайди. Мазкур ваколатлар ижро иши юритиш юборилган давлат ижрочисига ўтади. Давлат ижрочиси қарорининг кўчирма нусхалари у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига ва қарздорга, шунингдек ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга юборилади. Айни вақтда давлат ижрочиси қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган инкассо топшириқномаларини чақириб олади, шунингдек чекловларни ижро этаётган органларни ушбу чекловларнинг бекор қилинганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади. Ижро иши юритиш тамомланганидан сўнг давлат ижрочиси қарздордан ижро йиғимини, давлат ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималарни ҳамда ижро харажатларини ундириш тўғрисида илгари чиқарилган ва ижро этилмаган қарорларнинг ижросини давом эттиради. Бунда қарздорга нисбатан ижро иши юритиш жараёнида белгиланган чекловлар мазкур қарорлар ижроси учун зарур бўлган миқдорда сақлаб қолинади. Ижро иши юритиш тамомланган тақдирда, ижро йиғими фақат ижро ҳужжатининг мажбурий тартибда ижро этилган қисми бўйича ундирилади, номулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бундан мустасно. Ижро иши юритиш, ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра тамомланганда ижро ҳужжатининг асл нусхаси, бошқа ҳолларда эса ижро ҳужжатининг кўчирма нусхаси ижро иши юритиш материалларида қолади. (“СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИ”ДАГИ ҚОНУН 29.08.2001 йил, 258-II-сон)