Мажбурий ижро бюроси масъуллари томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фахрийларга эҳтиром кўрсатилди
Масъуллар 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" арафасида шу йил 101 ёшни қаршилаган Тўлаган ота Имомов хонадонига йўқлаб боришди.
Тўлаган ота 18 ёшида Ватан учун, тинчлик учун урушга отланганини, ўша кунларда ўтказган умрини сўзлаб берди. Ота юртимиз тинчлиги, фаровонлигини ният қилиб дуо қиларкан, ёшларга юрт учун ҳар доим фидокорона хизмат қилишини, шу юрт учун жон фидо қилган боболар руҳи шод бўлишини, уларга муносиб авлод бўлишини тилади.