Улуғнор туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.А. 2017 йилда Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетган. Ушбу давр мобайнида фарзанди учун белгиланган алимент тўловларини амалга оширмагани натижасида 87,8 млн. сўм қарздорлик юзага келган.
 
Фуқаро М.А. хорижда бўлган вақтда ўз фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати тугаган. Шу сабабли, элчихонага янги биометрик паспорт олиш мақсадида мурожаат қилган. Мурожаат чоғида унинг алимент мажбуриятини бажармагани ва қарздорлар рўйхатига киритилгани маълум қилинган.
 
Юзага келган қарзни қоплаш мақсадида фуқаронинг онаси ташаббус кўрсатиб, Улуғнор туманида жойлашган икки хонали ҳовли уйини набиралари учун расмийлаштириш истагини билдирган. Томонлар ўртасида тегишли келишув тузилган ва ундирувчи томонидан кўчмас мулк алимент қарзи эвазига қабул қилинди.

Фойдали ҳаволалар