Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, жорий йилда жами 4 039 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 3 034 тасининг ҳал қилиниши таъминланган, шундан 1 955 таси қаноатлантирилиб, 1 345 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ва 1 079 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, 4 684 нафар жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинган. Жойларда ташкил қилинган сайёр ва оммавий қабулларда 24 нафар фуқаролар қабул қилиниб, мурожаатлари ҳал қилинган.
Мисол учун, суд қарорига асосан қарздор ташкилотдан ундирувчи "BAXTIYOR - SHAXBOZ" хусусий корхонаси фойдасига қарз ундиришга оид мурожаати ўрганилиб, ўз вақтида тўлаб берилмаган жами 161 млн. сўмлик қарз суммаси тўлиқ ундириб берилган. Шу каби қарздор З.Қосимовдан ундирувчи С.Қосимова фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 21 млн. сўм алимент пули ундирилиши таъминланди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.