Жорий йилнинг 08 апрель куни ижтимоий тармоқлар орқали Фуқаро фарзандлари билан яшаш хонадонидан мажбурий тартибда чиқарилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Аниқланишича суднинг ижро варақасига асосан ундирувчи Сергели тумани ҳокимияти фойдасига жавобгарлар Н.И, Ш.И ва Х.А ларни Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги хонадондан бошқа турар жой бермаган ҳолда кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Сергели туман бўлим иш юритувига 01.07.2024 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида жавобгарларга суднинг қарорида келтирилган талабларни бажариши учун ихтиёрий муддат берилган.
Юқоридагиларга асосан қарздорлар томонидан белгиланган вақт ичида суднинг қарорини узрсиз сабабларга кўра бажарилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари 2024 йил 27 сентябрга белгиланиб тарафларга хабарнома юборилган.
Ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида 2024 йил 27 сентябрь куни ижро варақасида кўрсатилган манзилга чиқилганда жавобгар қарздор Н.И суднинг қарорини бажаришга фаол қаршилик кўрсатиб давлат ижрочиларининг ўз вазифасини бажаришларига тўсқинлик қилган ҳамда бу ҳолат 2024 йилнинг 08 октябрь куни ҳам такрорланган ва ушбу ҳақида холислар, ундирувчи, ва ИИБ вакиллари иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.
Юқоридагиларга асосан мажбурий ижро ҳаракатлари 2025 йил 08 апрель кунига қайта белгиланган ва тарафларга хабарнома юборилган.
Шунга қарамасдан қарздор Н.И жорий йилнинг 08 апрель ва 16 апрель кунлари хам ижро ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатгани сабабли ижро ҳаракатлари 18 апрель кунига қолдирилган.
Жорий йилнинг 18 апрель куни қарздорларга ундирувчи Сергели туман ҳокимияти томонидан қарздорларга яшаш учун бошқа хонадон берилгани маълум бўлди ва қарздор Н.И ва унинг оила аъзолари билан суднинг қарорида кўрсатилган манзилдан кўчирилди ҳамда хонадон ундирувчи Сергели тумани ҳокимиятига топширилди.