Ишдан асоссиз бўшатилган ходимларни ишга тиклаш ҳамда иш ҳақларини ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ишдан асоссиз бўшатилган ходимларни ишга тиклаш ҳамда иш ҳақларини ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда ҳудудий бўлимлар иш юритувида фуқароларга иш ҳақлари ундириш билан боғлиқ 43 та жами 1,8 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 679 млн. сўмлик 23 та ижро ҳужжати тамомланган. Шунингдек, ишга тиклаш билан боғлиқ 15 та ижро ҳужжатларидан 8 таси амалда тамомланиб, фуқаролар ўз ишига қайта тикланган.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг ижро ҳужжатига асосан, фуқаро У.Б. Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига ишга тикланди.
Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг ижро варақасига асосан, фуқаро Ш.Қ. фойдасига қарздор “Автойўл махсус кийим “ унитар корхонаси ҳисобидан жами 172 млн. сўм миқдорида иш ҳақи пуллари ундириб берилди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.