Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ишдан асоссиз бўшатилган ходимларни ишга тиклаш ҳамда иш ҳақларини ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ишдан асоссиз бўшатилган ходимларни ишга тиклаш ҳамда иш ҳақларини ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда ҳудудий бўлимлар иш юритувида фуқароларга иш ҳақлари ундириш билан боғлиқ 64 та жами 746,2 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 337,9 млн. сўмлик 29 та ижро ҳужжати тамомланган.
Шунингдек, ишга тиклаш билан боғлиқ 51 та ижро ҳужжатларидан 35 таси амалда тамомланиб, фуқаролар ўз ишига қайта тикланган.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига асосан, 4 нафар фуқарога қарздор “Vita trans gaz” МЧЖ ҳисобидан жами 50,6 млн. сўм миқдорида иш ҳақи пуллари ундириб берилди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.