Мазкур хабарда, фуқаро Б.Пардаев жорий йилнинг 17 сентябрь куни Бюронинг Қизириқ туман бўлими ходимлари кредитдан қарздорлиги эвазига “Damas” русумли автомашинасини хатлаб олиб кетганини, ходимлар ўзларининг хизмат гувоҳномасини кўрсатмаганини билдирган.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздорлар “Яхши ният Бобур” фермер хўжалигидан ундирувчи АТБ Агробанк Қизириқ филиали фойдасига 145 млн. 478 минг сўм кредит қарзи ҳамда 2 млн. 909 минг сўм давлат божи ундириш белгиланган бўлиб, ундирув гаров мулки ҳисобидан “Яхши ният Бобур” фермер хўжалигига тегишли ТТЗ-80.11” ва “Беларус-80 русумли тракторлар, фуқаро М.Абдурахмановга тегишли “Lacetti”, фуқаро Б.Пардаевга тегишли “Damas” русумли автотранспорт воситаларига қаратиш кўрсатилган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Қизириқ тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Бюронинг Қизириқ туман бўлими давлат ижрочилари томонидан бир неча бор қарздорликни бартараф этиши тўғрисида расмий огоҳлантиришлар берилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Бюронинг Қизириқ туман бўлими давлат ижрочилари С.Абдурасулов, Н.Қурбанов, А.Якубов ва Н.Хонимқуловлар томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган “Damas” русумли автотранспорт воситасини хатлаш мақсадида фуқаро Б.Пардаевнинг яшаш хонадонига чиқилган ва шу куни автотранспорт воситаси далолатномага асосан хатлаб олинган.

Хатлаш жараёни амалга оширилишидан олдин давлат ижрочилари С.Абдурасулов ва Н.Қурбановлар томонидан қарздор Б.Пардаевни хизмат гувоҳномаси билан таништирган.

Бундан ташқари, қарздорлар “Яхши ният Бобур” фермер хўжалигига тегишли ТТЗ-80.11 ва “Беларус-80 русумли тракторлар, М.Абдурахмановга тегишли “Lacetti” русумли транспорт воситаларини хатлаш чоралари кўрилмоқда.

Сурхондарё вилоят судининг 14.12.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Яхши ният Бобур” фермер хўжалигидан Қизириқ туман ДСИ фойдасига солиқ қарзи ундириш тўғрисида ижро ҳужжатига асосан “Яхши ният Бобур” фермер хўжалиги раҳбари Б.Пардаевдан 1 млн. сўм ундирилиб, 19.03.2019 йилдаги тўлов топшириқномасига асосан Қизириқ тумани ДСИ фойдасига ўтказиб берилган.

Фойдали ҳаволалар