Жорий йилнинг 09 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “МИБ ходимлари: байрам кунлари, ҳатто меҳнат таътилида ҳам ишламоқдамиз” номли жойлаштирилган маълумот юзасидан
Мазкур хабарда, Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари номидан иш вақти чегараланмагани, соат 0700 дан кечки 2400 гача қадар ва байрам кунлари ҳам ишлаётгани, тез-тез йиғилишлар ўтказилишини, ҳатто меҳнат таътилидагилар ҳам ишга чиқишга мажбурлигини, раҳбариятнинг меҳнат қонунчилигига риоя қилмаслиги баён қилинган.
Ўрганишда, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимларида 1145 нафар ходимлар, биргина Самарқанд шаҳар бўлимида 200 нафар ходимлар фаолият кўрсатиб келиши, ходимларнинг кунлик иш вақти соат 0900 дан соат 1800 га қадар давом этиши, белгиланган вақтдан ташқари ишлашига, шунингдек шанба ва якшанба кунлари ишга чиқишига йўл қўйилмаслиги, ходимларнинг шанба ва якшанба кунлари ишлаши фақатгина уларнинг розилиги асосида амалга оширилаётгани маълум бўлди.
Сабаби, аҳолининг иш билан банд бўлган қатлами шанба ва якшанба кунлари хонадонларида бўлиши, приборларни кўздан кечириш ҳамда ҳисоб-китобларни амалга оширишда уларга янада қулайлик яратиш инобатга олинган.
Бундай ҳолатларда, ходимларнинг шанба-якшанба ва дам олиш кунлари ўз ҳоҳиши билан ишлагани учун бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши ёки иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул бериш чоралари кўрилади.
Шунингдек, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг алоҳида хизмат ўташ шароитлари инобатга олиб, уларга нисбатан тегишли ижтимоий муҳофаза чоралари, дам олиш, моддий аҳволини яхшилаш, меҳнат таътилини олиш ва тиббий хизматдан бепул фойдаланиш ҳуқуқлари кафолатланган.
Биргина, жорий йилнинг 31 август куни Мустақиллик байрами муносабати билан Самарқанд шаҳар бўлими ходимларининг 10 нафарга яқин ходимлари рағбатлантирилди.
Ҳозирга қадар, бўлим ходимларининг 112 нафари меҳнат таътилига чиқиши таъминланган.
Ҳозирда, бўлимда ходимларнинг иш самарадорлигини яхшилаш, уларга янада қулайлик яратиш ҳамда меҳнат шароитларини ошириш чоралари кўрилмоқда.