Қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятидаги бир қанча ижтимоий соҳа объектлари, иқтисодиёт тармоқлари ва кўп хонадонли турар жойларда бўлди
Дастлаб, Қарши тумани ички ишлар, газ ва электр таъминоти бўлими ходимларига мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.
Тумандаги 32-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 11-сонли мактабгача таълим муассасасида болалар учун яратилган шароитлар ва мавсумга тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишилди.
“Ҳудудгаз” Қашқадарё газ таъминоти филиали ҳамда “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖда бўлган М.Эгамбердиев, вилоятга бундан олдинги ташрифи давомида айрим объектларда аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги юзасидан масъулларнинг ҳисоботларини эшитди ва тегишли кўрсатмалар берди.