Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда
Хусусан, ўтган давр мобайнида иш юритувга мазкур тоифадаги 3 721 та 4,8 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида 3 265 та 3,8 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлар тамомланган, шундан 2 410 та ижро ҳужжати бўйича 2,4 млрд. сўмлик қарздорликлар амалда ундирилган.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, ундирувчи “KOMMUNAL KLASTER PLUS” МЧЖ фойдасига Бухоро шаҳрида яшовчи қарздор фуқародан 5 млн. сўм қарздорлик ундирилиб, ижро иши амалда тамомланган. Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.