Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга қарамасдан бугунги кунда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликлар салмоғи ортиб бормоқда.

Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Ш.Рашидов туман судининг 06.08.2024 йилдаги қарздор Ш.Х.дан «Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали Ш.Рашидов газ таъминоти бўлими фойдасига муқаддам ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган 5 млн. сўм қарзини ундириш юзасидан ижро варақаси Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган.Ижро ҳужжати бўйича қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган.Давлат ижрочиларининг ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли Nexia русумли транспорт воситаси ҳатланиб жарима майдончасига жойлаштирилди.Қарздор етказилган зарарни қопламаган тақдирда мазкур автотранспорт аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан қопланади.Табиий бойликларимизнинг қадрига етиб, ундан фойдалангандан сўнг тўловларини ҳам ўз вақтида тўлаб борилса, шу каби ортиқча ҳаракатлар амалга оширилмас эди.

Фойдали ҳаволалар