Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг 24.10.2024-йилдаги қарорига асосан қарздор Т.Ж.дан ундирувчи А.Л. фойдасига никоҳда бўлган даврда сотиб олинган умумий кўчмас мулкнинг тенг ярми, яъни 83 млн. 932 минг сўмини ундириш белгиланган.
Ушбу суд қарори Бюронинг Кегейли туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.Жумладан, жорий йилнинг 14-ноябрь куни олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, қарздор фуқародан ундирилиши лозим бўлган 83 млн. 932 минг улуш нақд пул шаклида ундириб берилиб, суд қарори ижроси таъминланган.