Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан жисмоний ва юридик шахслар фойдасига компенсация ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда
Ҳусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 7 млрд. 845 млн. сўмлик 28 та ижро ҳужжатлари бўйича ишлар тамомланган бўлса, шундан 24 та ижро ҳужжатлари бўйича 5 млрд. 412 млн. сўм қарздорликлар амалда ундирилган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида, жисмоний шахслар фойдасига 20 та ижро ҳужжатлари бўйича 3,3 млрд. сўм қарздорликлар амалда ундирилган.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгар Хива шаҳар ҳокимлигидан ундирувчи фуқаро У.Отажонов фойдасига 154 млн. сўм компенсация пуллари ундирилган.
Бу борадаги ижро тадбирлари давом этмоқда.