Хусусан, ҳудудий бўлимлар томонидан 633 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, жорий йилда 469 нафар қарздор фуқаролар топилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган.

Шунингдек, ҳозирда қидирув эълон қилинган алимент тўловчи қарздорларнинг 39 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар асосида сўровномалар юборилган.

Бундан ташқари, биргина жорий йилнинг октябрь ойида суд ва бошқа органларнинг ижро ҳужжатларига асосан қарздор жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган 130 та автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилиниб,  ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 93 та автомашиналар хатловга олинди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдончаларига жойлаштирилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Фойдали ҳаволалар