Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида шу тоифадаги жами 54 мингдан ортиқ 3,3 трлн. сўмлик ҳужжатлар келиб тушган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 21 мингта 1,8 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари амалда ундирилган.

Шунингдек, солиқ қарздорликлари бўйича ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари жами 192 та 158 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланган. Ҳозирда 133 та 229,7 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.

Мисол учун, "BO‘KAMAHSUSSUVPUDRAT" МЧЖнинг 22 та ижро ҳужжати бўйича 1,2 млрд. сўмлик солиқ қарзи мавжуд бўлганлиги сабабли, қарздор жамиятга тегишли "ISUZU" русумли автомашина хатланиб, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган. Аукцион натижаларига кўра, автомашина 436 млн. сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари солиқ қарзи учун йўналтирилган.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

Фойдали ҳаволалар