Фуқаро 6, 4 ва 3 ёшдаги фарзандлари билан турмуш ўртоғи билан бирга тинч-тотув яшаб келар эди, бироқ вақт ўтиб ўзаро келишмовчилик сабабли, улар ажрашишга қарор қилишди.
Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Д.Р. дан, ундирувчи Р.Р. фойдасига 3 нафар фарзандларининг таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент тумани бўлими иш юритувига келиб тушади.
Дастлаб, ижро ҳаракатлари даврида, қарздор Д.Р. алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрди ва қарздорга нисбатан суд томонидан ҳам жарима жазоси қўлланилди.
Ҳаттоки, давлат ижрочилари алимент қарздорлиги бартараф этилмаса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши ҳақида расмий огоҳлантирилади.
Шунда, қарздор шахснинг яқинлари унга ёрдам беришга киришди, чунки қарздор хориж давлатига даволаниш учун кетиши керак ва унга ўз навбатида, хорижга чиқиш учун МИБ тақиқ ҳам халақит бераётган эди.
Шундан сўнг, қарздор шахс алиментни фарзандларининг 18 ёшгача бўлган қарздорлигини олдиндан тўлаш истагини билдирди ва МИБ давлат ижрочилари 2023 йилдан 2039 йилга қадар 3 нафар фарзандларнинг алимент тўлови 1 млрд. 748 млн. 902 сўм бўлишни билдиришди.
Ваниҳоят, қарздор шахс алимент пулларини олдиндан, яъни фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган, жами 1 млрд. 748 млн 750 минг сўм алимент пулларини тўлашини билдирган ва ундирувчига тилхат асосида топширилган.