Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари билан Бюро фаолиятининг такомиллашуви ва асоссиз қарздорликнинг келиб чиқиши масаласида брифинг бўлиб ўтди.

  Тадбирда, Бюро директори ўринбосари Содиқжон Бердиалиев, Бюро марказий аппарати ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бошқармалари масъул ходимлари, шунингдек Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги ҳамда расмий интернет-сайтлари вакиллари иштирок этишди.

  Таъкидлаш жоизки, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси - давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 май кунги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан ташкил этилган.

  Бюро томонидан ташкил этилгандан буён 54,5 трлн. сўм (электр энергияси – 26,7 трлн., табиий газ – 26,2 трлн., ичимлик суви – 1,5 трлн. маиший чиқинди – 90 млрд.) ундирилди.

   Бу кўрсатгич, Бюро ташкил этилмасдан олдинги кўрсаткичга нисбатан 168 фоиз кўп демакдир.

  “Ўзбекэнерго”, Ўзтрансгаз” ва сув таъминоти корхоналарининг жами 13.669 (газ – 4.255, электр – 6.562, сув – 2.852) нафар назоратчилари 5,9 трлн. сўм ундирган бўлса, Бюронинг 5.439 нафар давлат инспекторлари томонидан эса,
2018 йилнинг шу даврида 14,3 трлн. сўм ёки 8,3 трлн. сўм (139 %) кўп маблағ ундирилди, яъни камроқ ходим билан кўпроқ натижага эришилмоқда.

  Ҳозирда Бюронинг 1 нафар давлат инспектори “Ўзбекэнерго”, “Ўзтрансгаз” ва сув таъминоти корхоналарини ўртача 6 нафар назоратчисининг иш ҳажмини бажармоқда.

 Ҳудди шундай, суд қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлаш борасида 30,6 трлн. сўмга яқин ундирув амалга оширилди, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки  Бюро даврида ундирув 51 фоизга ўсган.

  Бюро фаолиятини бошлаган вақтдан буён долзарб масалалардан бири бу албатта нореал ёки асоссиз қарздорликлар ҳисобланишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолатлардир.

 Таҳлиллар, асоссиз қарздорликлар муқаддам таъминотчи корхоналар томонидан истеъмолчилар тўлиқ кўрикдан ўтказилмаганлиги, энергия ресурслари ва сув таъминотининг талон-торож қилиниши ва истеъмолчиларга етказиб берилишидаги табиий йўқотишларнинг истеъмолчилар зиммасига қарздорлик сифатида ҳисобланиши сабабли юзага келганини кўрсатмоқда.

  Бюро органлари томонидан истеъмолчиларни тўлиқ кўрикдан ўтказиш бўйича республика миқиёсида ишчи гуруҳлар тузилиб, аниқланган асоссиз қарздорликлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, истеъмолчи зиммасидан олиб ташлаш чоралари кўрилмоқда.

  Бюро органлари томонидан фаолиятини бошлагандан ҳозирга қадар 1 трлн. 342 млрд. сўм нореал қарздорлик бўйича 243 та жиноят иши қўзғатилган.

  Соҳадаги аниқ механизм ва иш самарадорлигини таъминлаш борасида, бир қатор замонавий комплексли дастурлар – “E-ijro auksion”, “MIB-Portal”, “MIB-Inspektor”, ҳисоботларнинг ягона портали каби янги электрон дастурий тизимлар яратилди.

  Ахборот алмашинуви бўйича 23 та вазирлик ва идоралар билан электрон ҳамкорлик йўлга қўйилиб, уларнинг базалари билан интеграция қилинди.

   Алимент тўлови бўйича қарздор шахслар билан ўтказилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 6 минг 372 та оилалар яраштирилди.

  Бюро ходимлари ўз вазифаларини бажаришда айрим фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолатларига ҳам дуч келишмоқда.

  Ўтган даврда, қаршилик кўрсатиш боғлиқ 319 та ҳолатлар аниқланиб, айбдорларга қонуний чора кўрилди.

  Бюро халқаро муносабатларни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳам жадаллаштириб бормоқда.

  Хусусан, 2018 йилдан бошлаб, Бюро Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқи аъзолигига қабул қилиниб, халқаро майдонда ўз мавқега эга бўлмоқда.

  Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини мустаҳкамлаш бўйича жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида қайд этиб ўтилди.

  Брифинг давомида, оммавий ахборот воситалари вакилларининг қизиқтирган ва жамоатчилик эътиборида бўлган долзарб саволларга Бюро раҳбарияти ҳамда масъул ходимлар атрофлича тушунтиришлар беришди.

Фойдали ҳаволалар