Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати даврий ундирув ҳисобланганлиги сабабли алимент тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча бекор қилинади. Жумладан, алиментчи ота В.К.нинг ҳам четга чиқишига чеклов қўйилган эди.

   Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро судининг 01.02.2019 йилги суд буйруғига асосан, қарздор В.К.дан бир нафар фарзандининг вояга етгунга қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Бектемир туман бўлимига келиб тушган.

   Қарздор В.К.нинг аризасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилги 808-сонли қарорига асосан, Бюронинг Бектемир туман бўлими томонидан қарздор ота В.К.нинг 5 (беш) йиллик, яьни 01.05.2019 йилдан 01.05.2025 йилга қадар 45.439.706 сўм алимент пуллари ҳисоблаб берилган.

   Шундан сўнг, қарздор ихтиёрий равишда 45.439.706 сўм алимент пулларини 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун тўлади ва қарздорнинг Ўзбекистондан четга чиқиш ҳуқуқлари тиклаб берилди.

Фойдали ҳаволалар