Бюро органларининг иш юритувида бола таъминоти яъни алимент пулларини ундириб бериш бўйича ижро ҳужжатлари катта фоизни ташкил этади. Бу каби ижро ишларининг кўплиги,буни замирида минглаб фарзандлар отаси ёки онасидан айро яшашга маҳкумлиги, бутун ва соғлом оила муҳитида вояга етмаётгани барча учун оғриқли нуқта ҳисобланади.
Агар таъминот бўйича суднинг ҳал қилув қарори қария ота ёки онага фарзандларидан ундириб бериш белгиланган бўлса, бу ҳолатни тан олиш ундан-да оғир. Минг афсуски,миллатимизга хос бўлмаган бу турдаги ижро ҳужжатлари кам бўлса-да лекин амалиётда учраб туради.
Шундайлардан бири Бюронинг Тошкент вилоятида Қуйичирчиқ тумани бўлимида ҳам мавжуд. Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 23.10.2023 йилдаги суд буйруғи асосан қарздорлар Д.У. ва Б.У. дан, онаси Д.У. фойдасига вояга етган шахснинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-она учун алимент пулларини тўлашдан бош тортганлиги сабабли қарздорларга нисбатан МЖтКнинг 47-5 моддасига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.