Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг буйруғига асос қарздор А.Ж. дан ундирувчи Т.Г. фойдасига уч нафар фарзанди таъминоти учун фарзандлари 18 ёшга тўлганга қадар қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган, 2015 йил 9 февраль куни ижро иши қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

   Лекин, алимент нафақаси қарздор А.Ж томонидан тўланмай келиб, 2016 йил октябрь ойига қадар алиментчи отанинг қарзи 9 млн. 966 минг сўм бўлганлиги ва яшаш мазилида йўқлиги сабабли, унга нисбатан 2016 йил 24 октябрь куни жисмоний шахсни қидириш тўғрисида ва 2017 йил 6 январь куни қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарорлари қабул қилинган.

   2015 йил 27 январь кунидан 2019 йил  1 июнь кунига қадар қарздор Ж.А.нинг қарздорлиги жами 52 ой учун, яъни  39.605.696 сўмни ташкил қилган.

   Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор А.Ж. Қозоғистон Республикасидан келиб Қонликўл тумани “Бўстан” МФЙ да яшаб юрганлиги аниқланади ва бўлим ходимлари томонидан тезкор тадбир натижасида бўлимга олиб келинади.

    Қарздор А.Ж. охири ўзида фарзандларига нисбатан меҳри уйғониб, моддий таъминотини ўйлаб, собиқ турмуш ўртоғи Г.Т. билан ўзаро келишган ҳолда ўшбу қарздорлик ҳисобидан яшаш учун турар жой олиб берди.

Фойдали ҳаволалар