МИБ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан фуқароларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида кимнингдир дарду ташвиши мужассам.

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2021 йил 8 февралдаги қарздор У.Хотамовдан ундирувчи Ш.Сотволдиева фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ёзёвон тумани бўлими иш юритувига келиб тушган. Ижро ҳужжати мажбурий ижрога қаратилган.

Қарздор У.Хотамовнинг алимент тўловидан бўлган қарзи 5,8 млн. сўмни ташкил этиши аниқланган. Уни ундириш мақсадида қарздорнинг яшаш манзили – Ёзёвон туманида жойлашган уйга шу йил 18 май куни борилиб, қарздорнинг моддий яшаш аҳволи ўрганилган.

Олиб борилган тушунтиришлар натижасида, қарздорнинг отаси Н.Хотамов томонидан ўзига тегишли бўлган Ёзёвон туманидаги 10 сотих ер майдонини 2 хона уйи билан алимент қарздорлиги ва олдиндан тўлови учун келини Ш.Сотволдиевага ҳадя қилинишига эришилди.

Ўтказилган тадбирга  туман кадастр бўлими вакиллари, маҳалла фаоллари жалб этилиб, ҳовли-жойнинг ўлчаш ишлари ундирувчи Ш.Сотволдиева иштирокида амалга оширилди.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Н.Хотамов ва Ш.Сотволдиева ўртасида ҳадя шартномаси тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланди.

Фойдали ҳаволалар