Алимент  – ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериш мажбурияти ҳисобланади. 
 
Шу аснода келиб чиққан ҳолда, Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ҳудудий бўлимлар томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. 
 
Хусусан, жорий йилнинг 5 ойи давомида вояга етмаганларнинг таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ 12 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ундирувчилар манфаатига 33,5 млрд. сўм маблағлар ундирилди. 
 
Ижро ҳужжатлари бўйича 2 580 та алимент ижро ҳужжатлари тамомланиб, шундан 1 334 таси оила ярашганлиги сабабли, тугатилган. 
 
Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига олдиндан 2 млрд. сўмлик алимент пуллари ундирилиб берилди. 
 
Ижро ҳужжати бўйича қарздорлар ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида май ойининг ўзида  363 нафар оила яраштирилди, ишсиз 183 нафар қарздорларнинг бандлиги таъминланди.
 
Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Фойдали ҳаволалар