Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Сариосиё универсал қурилиш” масъулияти чекланган жамияти “GST Oil” жамияти билан айрим турдаги маҳсулотлар учун шартнома тузади. Тошкентдаги “GST Oil” жамияти раҳбари шартнома шартларига мувофиқ белгиланган турдаги маҳсулотларни буюртмачига ўз вақтида ва сифатли етказиб беради.
Афсуски, “Сариосиё универсал қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қабул қилиб олинган товарлар учун тўловни ўз вақтида амалга оширмайди. Пойтахтлик тадбиркорни оғир вазиятда қолдирган мазкур масала суд тартибида кўриб чиқилди. Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан “GST Oil” жамияти фойдасига 840 миллион сўм қарзни ундириш белгиланди.
Суднинг ижро ҳужжати МИБ Сариосиё туман бўлими иш юритувига қабул қилингач, даъвогарнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб, барча зарур чоралар кўрилди. Қарздорлик тўлиқ ундириб берилди. “GST Oil” масъулияти чекланган жамияти раҳбари фаолиятини давом эттиришга кўмаклашиб, юзага келган қарздорликни тўлиқ ундириб бергани учун давлат ижрочиларига миннатдорлик билдирди.