Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликларининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини жадаллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
 
Хусусан, ҳозирда бўлимлар иш юритувида солиқ қарздорлигини ундиришга оид 396 млрд. сўмлик 20 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд. 
Жорий йилнинг ўтган даврида солиқ ундирувларига оид 6 мингга яқин ижро ҳужжатлари ижроси тамомланиб, 83,4 млрд. сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди.
 
Шунингдек, солиқ ва бошқа ундирувлар юзасидан қарздорларга тегишли бўлган 71  млрд. сўмлик  мол-мулклар хатланиб, 85 та 68 млрд. сўмлик мол-мулклар  реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.
 
Мисол учун, Бюронинг Арнасой тумани бўлими томонидан қарздор “Учтепа пахта тозалаш” АЖ дан солиқ органлари фойдасига 3,5 млрд. сўм ундириш ҳақидаги ижро варақалари юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик ундирилди.
Ушбу ундирилган маблағлар давлатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
 
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Фойдали ҳаволалар