Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ходимлар ва бўлажак ҳуқуқшунослар билан юртимиз тарихи ҳамда маданий меросларимиз билан яқиндан танишиш мақсадида, "Тарихга назар" деб номланган музейга ташкил этилган саёҳат пресс-тур тадбири бўлиб ўтди.
Ёшларни ўтмишдан ва унинг сабоқларидан хабардор қилиш эса бугунги куннинг муҳим вазифалардан бири саналади. Шу мақсадда Фарғона вилояти бошқармаси томонидан бошқармада хизмат қилаётган ёш ходимлар ва Фарғона юридик техникуми талабалари билан Фарғона шаҳрида фаолиятини олиб бораётган Фарғона вилояти “Ўлкашунослик” музейида экскурсия ташкил қилинди.
Музейда ёғоч буюмлар коллекциясида XIX аср ва XX аср бошларига оид ёғочсоз усталари томонидан ишланган кўплаб буюмлар Қўқонлик усталарнинг турли нақшларда исломий шакллар билан безатилган бир қанча ажойиб буюмлари, илк экспонатлар бири ёғоч буюмлар, дурадгорлик асбоблари, болалар ўйинчоқлари, бешиклар, миллий чолғу асбоблари ва кўплаб ҳунармандчилик дастгоҳлари.
Шунингдек, XIX асрга оид каштачилик, читгарлик, ипак маҳсулоти намуналари ёки кейинроқ фабрикада тикилган замонавий кийимлар “Ёдгорлик” тўқимачилик фабрикасида тўқилган ипак матолар, давлат арбоблари, таниқли санъат намоёндалари сингари ва бошқа тарихий шахсларга тегишли кийим ва буюмлар коллекцияларини кўриш мумкин
Таъкидлаш жоизки, бошқарма томонидан ташкил қилинаётган бу каби экскурсиялар ёш ходимлар ва ёш авлодларга маънавий озуқа бериш ҳамда уларда ватанга муҳаббат, аждодларга, тарихимизга бўлган фахр туйғуларини оширишдан иборатдир.