Жорий йилнинг 20 май куни Ижтимоий тармоқларда Бюронинг Нурафшон шаҳар бўлими ходимлари суд ҳужжатига асосан ноқонуний қурилмани бузиш бўйича олиб борган ижро ҳаракатларидан айрим фуқароларнинг норозилиги ҳақидаги хабарлар ёритилди.
Маълум бўлишича, Бюронинг Нурафшон шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг ижро варақаларига асосан қарздорлар Х.Абдурахманов, О.Оразбеков, Ш.Рахимов, Г.Шукуруллаева ҳамда Я.Салваровларнинг зиммасига Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, “Тўйтепа” МФЙ, Й.Охунбобоев кўчасидаги ер майдонларидаги ноқонуний қурилган қурилмалар(савдо дўконлари)ни ўз ҳисобидан буздириш, ва ер майдонини ўз ҳолига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.
Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлар ва дўконлардан фойдаланаётган фуқаролар бу ҳақида расмий равишда бир неча бор огохлантирилганликларига қарамасдан ноқонуний қурилмаларни бартараф қилмаганликлари сабабли, ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро харакатлари
17.05.2023 йил соат 19:00 га тайинланган ҳамда тегишли органлар, ташкилотлар ва тарафларга расмий равишда талабномалар берилган.
Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида, кўрсатилган манзилга борилганда, ижро ҳужжатида тараф бўлмаган шахслар, яъни Ф.Қамбарова, Т.Рахманов ва З.Абдурахмановалар ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиб, қурилмани бузиш учун келтирилган махсус техникани ёқиб юборишлари ва бузиладиган бинони остига ўзларини ташлашларини билдиришган.
Сўнгра, қарздорлар Х.А.Абдурахмонов, Ш.Т.Рахимовлар ва ижро ҳужжати бўйича тараф бўлмаган шахслар Ф.Ғ.Қамбарова, Т.О.Рахманов, З.И.Абдурахмановаларнинг 10 кунлик муддат ичида ушбу ноқонуний қурилган қурилма(савдо дўкон)ларини ўзлари ихтиёрий равишда бузишларига имконият беришни сўраган.
Шу сабабли, ижро иши бўйича ушбу шахсларга 10 кунлик муддат берилган, агарда ушбу муддатда ноқонуний қурилма бузилмаган тақдирда, мажбурий бузиш ижро ҳаракатлари олиб борилади.