Ижро ишларини амалга оширишда кўпчилик МИБ органларини айбдор деб баҳолайди, тергов ва суд жараёнларида қарздорликни бартараф этмаган қарздорлар, суд қарорини ижро этиш давлат ижрочилари учун келганида, баъзида қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишади.
Қаршилик кўрсатиш билан ижро ҳаракатини тўхтатиш мумкин деган фикр аслида нотўғри, ижро иши бўйича ҳаракатлар бошқа ижро томонидан ҳам давом эттирилаверади.
Жорий йилнинг 09 декабрь куни тахминан соат 11-00лар атрофида Бюронинг Кўкдала тумани бўлими давлат ижрочилари Э.И. ва У.Ю. Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 22.04.2022 йилдаги ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган жавобгарлар ака-ука Р.Э. ва Р.Э.ларнинг ҳисобидан даъвогар А.Қ.нинг фойдасига жавобгарларнинг ҳар биридан 4.805.400 сўмдан жами 9.610.000 сўм моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари олиб бориш давомида, қарздорнинг уйига боришган.
Шу вақтда, қарздор Р.Э. ўзининг бошқарувида бўган «Nexia donc» русумли автотранспорт воситасида келган ва бўлим давлат ижрочиси Э.И. қарздорликни ўз вақтида тўлашлигини тушунтирган.
Шундан сўнг, қарздор бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни ўз вақтида бартараф қилинмаганлиги боис, бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорликни ундириш мақсадида қарздор бошқарувида бўлган «Nexia donc» русумли автотранспорт воситасини қарздорлик эвазига хатламоқчи бўлганида, қарздор Р.Э. ва унинг яқин қариндошлари ижро ҳаракатларини амалга ошираётган давлат ижрочиларига қўпол муносабатда бўлиб, баланд овозда уларни ҳақорат қилиб, турли жойларига ўриб, тепиб ижро ҳаракатлари якунлашга фаол қаршилик кўрсатган ва қарздор Р.Э. автомашинани бошқариб, ҳодиса жойидан кетиб қолган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Кўкдала тумани прокурори томонидан А.Элмуродовга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Унутмаслик керакки, давлат хизматчисига бўлган муносабат аслида, жамиятга бўлган муносабатдир !