Жамғармалар учун маблағлар ўз вақтида ўтказилган, унинг ҳисобварақлардаги айланишини Бюро назорат қилмайди !
Жорий йилнинг 28 июль куни Daryo.uz сайтида “Сенат «аёллар дафтари»даги аёлларнинг уйини таъмирлаш 1 фоизгина бажарилганини танқид қилди — масъул идора бюджет ва МИБдан маблағ ўз вақтида тушмаганини сабаб қилиб кўрсатди” номли хабарлар жойлаштирилди.
Ушбу хабар бўйича қуйидагиларни изоҳ сифатида билдиришни лозим топдик.
Инсон шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устундир !
Бу эса, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир.
Бюро органлари томонидан ижро ҳужжатлари бўйича фуқароларнинг манфаатлари ҳимоя қилиш билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, боқувчисини йўқотган аёллар ҳамда ишсиз ёшлар масалаларини ҳал этиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига жорий йилнинг 1-ярмида 271 млрд сўм маблағ йўналтирилди.
Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46 млрд сўм (20%) кўп демакдир.
Тадбир бошидан эса, жами 812 млрд сўмга яқин маблағлар айнан ушбу жамғармаларга йўналтирилган.
Ушбу маблағлар Молия вазирлиги ғазначилик ҳисобварақалар орқали айланади, уларни қай тарзда жамғармаларга ўтказилиши Бюро томонидан назорат қилинмайди.
Мажбурий ижро бюроси