Жорий йилнинг 12 июнь куни Telegram ижтимоий тармоқларда Марҳамат туманида туман ҳокими Б.Йўлдошев кўз ўнгида туман ИИБ бошлиғи ва МИБ туман бошлиғи ўзаро муштлашгани ҳақидаги хабар чоп этилган.
Хабар юзасидан Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Аниқланишича, 11.06.2022 йилда туман ҳокими Б.Йўлдошев Марҳамат туманида саноат корхоналари учун мўлжалланган янги “промзона” ҳудудида аҳоли мурожаатлари учун сайёр қабул ташкил этган.
Сайёр қабул жараёнида туман ИИБ ва Бюронинг Марҳамат туман бўлими бошлиғи ўртасида тушунмовчилик юзага келган ва тадбир якунига қадар ўзаро келишиб олишган.
Ҳозирда, ўраниш ишлари давом этмоқда ва натижаси ҳақида қўшимча маълум қилинади.
Ижтимоий тармоқлардаги турли асоссиз ёки тўлиқ тасдиғини топмаган хабарларни тарқатмасликни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.