Жамиятимиз учун муҳим ҳисобланган вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоялаш, Бюро органлари олдидаги долзарб вазифа бўлган алимент ундирувларини ва амалга оширилган ишлар юзасидан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш вазифалари белгилаб берилган.
Шунга кўра, Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан алимент қарздорликларини ундириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида масъул идоралар билан биргаликда амалий чораларни олиб бормоқда.
Амалга оширилган тадбирлар давомида жорий йилнинг 5 ойи давомида жами 37,6 млрд. сўм алимент пуллари ундирилишига эришилган.
Тадбирлар давомида жами 21.044 та пластик карталар ундирувчиларга тарқатилиб, жами 23,7 млрд. сўм пул маблағлари ундирувчиларнинг пластик картасига ўтказилиши таъминланди.
Шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 870 дан ортиқ оилалар яраштирилган, барча туман-шаҳар бўлимлари ташаббуси билан 24 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, 691 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди.
Мисол учун, “Турдибой сулоласи” фермер хўжалигига 4 нафар алиментдан қарздор фуқаролар Д.Ҳ., Қ.А., Р.С. ва М.О. лар ишга қабул қилинди.