Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқлар орқали “Шўрчи тумани Жойилма маҳалласидаги фуқаронинг яшаш ҳонадони ва ғишт заводи бузиб ташланди” дея баён қилинган хабар ўрганилди.
Aниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг жорий йил 2 феврал кунидаги суд қарорига асосан жавобгарлар Б.И., Ж.Н., И.Н., Ғ.О. ва Г.И. ларни Олтинсой тумани Гулчечак маҳалласида жойлашган 174-A-уй бўлган нотурар жой (паррандачилик фермаси) биносининг ер майдони қурилган ғишт заводи, яшаш уйи, молхона ва бошқа қурилмаларни қарздорлар ҳисобидан бузиш ҳамда уй-жойдан чиқариш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Олтинсой туман бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилган ва жавобгарларга бир неча бор суд қарори тушунтирилиб, огоҳлантирилган.
Бироқ жавобгарлар суд қарори талабларини бажармасдан ўз ихтиёрлари билан қурилмаларни бузмаган.
Шундан сўнг Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган ва 2022 йилнинг 08 июнь куни мажбурий ижро тайинланиб, тегишли ташкилотлар иштирокида мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жавобгарлар томонидан қаршиликлар кўрсатилганлиги боис ички ишлар ходимлари томонидан иштирокчиларнинг хавфсизлиги таъминланган.
Ҳозирда, мажбурий ижро ҳаракатлари кейинги даврда амалга ошириш учун қолдирилган.
Ҳолат натижалари ҳақида қўшимча маълум қилинади.