Жорий йилнинг 16-17 март кунлари ижтимоий тармоқларда хонанда Ю.Усмоновага оид ижро иши бўйича турли хабарлар тарқатилди
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 29.10.2021 йилдаги қарздор Ю.Усмоновадан ундирувчи Й.Рўзиев фойдасига 50 млн. сўм маънавий зарар учун компенсация, мазкур даъво ариза билан мурожаат қилишда тўланган 1 млн. 80 минг сўм миқдорида давлат божи, қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида (270.000х500=135.000.000) товон пули жами 186 млн. 80 минг сўм ва давлат фойдасига 5 млн. 400 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро варақасига юзасидан қарздор Ю.Усмоновага нисбатан 2 та ижро иши Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлимига 02.02.2022 йилда ижро иши юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро варақлар юзасидан 02.02.2022 йилда давлат ижрочиси томонидан қабул қилинган “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ижро иши талабини ихтиёрий равишда бажариш учун қарздор Ю.Усмоновага 10 (ўн) кунлик муддат белгиланган.
Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди томонидан ижро иши вақтинчалик тўхтатилган.
Ҳозирги кунга қадар ижро ҳаракатлари давом эттириш юзасидан тегишли суд томонидан кўрсатма келиб тушмаган.
Ижро ишини давом эттириш ҳақида суднинг тегишли ҳужжати келиши билан ижро ҳаракатларига киришилади.
Натижаси ҳақида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларига маълум қилинади.