Жорий йилнинг 22 декабрь куни расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда “Дизайн” жамоаси вакилларига нисбатан бўлган суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги масаласида хабарлар ёритилди.

Ушбу хабарлар бўйича қуйидагилар маълум бўлди.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 07.05.2021 йилдаги даъвогар С.С. нинг жавобгарлар (Дизайн жамоаси вакиллари) Д.М., Қ.К., А.М. ва С.Ф.га нисбатан пул маблағларини ва фоиз суммасини ундириш ҳақидаги даъво аризасига асосан даъвогар С.С. нинг фойдасига солидар тартибда 315.815.400 сўм пул маблағлари, 7.389.215 сўм фоиз суммаси, 12.928.184 сўм давлат божи, жами 336.132.799 сўм ундириш бўйича ижро варақаси 2021 йилнинг 16-17 декабрь кунлари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига ҳудудий туман бўлимларига юборилган.

Аниқланишича, қарздор С.Ф.нинг яшаш манзили Юнусобод туманида бўлганлиги сабабли, ижро варақаси Бюронинг Юнусобод туман бўлимига келиб тушган.

Бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатиш ҳамда Қонуннинг 421-моддасига асосан жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинган.

Хусусан, қарздор С.Ф. нинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 21, 87-моддасига асосан ташкилотларга сўровномалар юборилган бўлиб, унинг ҳеч қаерда ишламаётганлиги аниқланиб, номига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларига нотариал ҳолатларни амалга оширолмаслик учун барча тақиқлар қўйилган.

Шунингдек, бўлими томонидан 22.12.2021 йилда ижро ҳужжатидаги қарздорликни ижросини тўлиқ таъминланиши учун қарздор С.Ф. нинг номига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилиниб, Тошкент шаҳар ИИБ ЙХХБ бошлиғига харакатда бўлган автотранспорт воситаларини жаримага майдонига жойлаштириш бўйича қарори қабул қилинган.

Қарздор М.А.нинг ҳам яшаш манзили Юнусобод туманида бўлганлиги сабабли, ижро варақаси Бюронинг Юнусобод туман бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Юнусобод туман бўлими томонидан Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатиш ҳамда Қонуннинг 421-моддасига асосан жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинган.

Хусусан, қарздор М.А.нинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида, Қонуннинг 21, 87-моддасига асосан ташкилотларга сўровномалар юборилиб, қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, жавобгарнинг номига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларига нотариал ҳолатларни амалга оширолмаслик учун барча тақиқлар қўйилган.

Шунингдек, бўлими томонидан 22.12.2021 йилда ижро ҳужжатидаги қарздорликни ижросини тўлиқ таъминланиши учун қарздор М.А. нинг номига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилиниб, Тошкент шаҳар ИИБ ЙХХБ бошлиғига харакатда бўлган автотранспорт воситаларини жаримага майдонига жойлаштириш бўйича қарори қабул қилинган.

Қарздор Қ.К.нинг яшаш манзили Чилонзор туманида бўлганлиги сабабли, ижро варақаси Бюронинг Чилонзор туман бўлимига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 20.08.2021 йилдаги ҳатига асосан ижро ҳаракатлари тўҳтатилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 11.11.2021 йилдаги ижро ҳаракатларини давом этириш тўғрисидаги ҳати бўлим иш юритувига 19.11.2021 йил куни келиб тушган.

Қарздорга нисбатан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга тегишли 2 та автотраснпорт воситасига ва 1 та кўчмас мулкка тақиқ қўйилган.

Қарздор Д.М.нинг яшаш манзили Чилонзор туманида бўлганлиги сабабли, ижро варақаси Бюронинг Чилонзор туман бўлимига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 20.08.2021 йилдаги ҳатига асосан ижро ҳаракатлари тўхтатилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 11.11.2021 йилдаги ижро ҳаракатларини давом этириш тўғрисидаги ҳати бўлим иш юритувига 19.11.2021 йил куни келиб тушган.

Қарздорга нисбатан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга тегишли 1 та автотраснпорт воситасига тақиқ қўйилган.

Ҳозирда ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фойдали ҳаволалар