Жорий йилнинг 23 март куни Ижтимоий тармоқларда “Korean and migration” хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган фуқароларнинг етказилган зарарларни ололмаётганлиги ҳақидаги жойлаштирилган хабарлар ўрганиб чиқилди.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 14.09.2020 йилдаги хукмига асосан судланган Қ.Отақулов ва бошқалардан солидар тартибда 2.298 нафар фуқаролар фойдасига жами 19.804.169.257 сўм моддий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига 12.10.2020 йилда келиб тушган.
Суднинг ҳукмига асосан тергов давомида хатланган 7.524.716.290 сўм пул маблағларини, 307.257.212 сўм ортиқча тўланган солиқларни, 254.632.846 сўмга баҳоланган “Malibu” русумли автотранспорт воситасини, 154.114.000 сўмга баҳоланган Наманган вилояти Уйчи тумани Кесканёр м.ф.й.да жойлашган ер участкасининг умумий майдони 661,7 кв.м бўлган идора бино-иншоотини ҳамда жами 201.181.173 сўмлик офис жихозларини жиноят натижасида етказилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ депозит ҳисоб рақамига рақамида сақланаётган жами 7.524.716.290 сўм пул маблағларини Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси депозит ҳисоб рақамига 12.10.2020 йилда келиб тушган ҳамда бугунги кунга қадар банк ҳисоб рақамлари тўғрисидаги аризалари келиб тушган 1456 нафар фуқароларга жами 7.189.972.822 сўм пул маблағлари пропорционал тақсимлаб ўтказиб берилган.
Шунингдек, “Malibu” русумли автотранспорт воситасининг сотувидан тушган 236.961.327,04 сўм ҳамда ДСИдан қайтарилган 307.257.212 сўм ортиқча тўланган солиқлар ундирувчиларга пропорционал тақсимланиб, 1456 нафар ундирувчиларга 518.820.836 сўм ўтказиб берилган.
Ижро ҳаракатлари давомида жами 201.181.173 сўмлик офис жиҳозлари реализация қилиш савдо дўконларига топширилган бўлиб, шу кунга қадар сотилмаган.
Ҳозирда, Уйчи тумани Кесканёр м.ф.й.да жойлашган ер участкасининг умумий майдони 661,7 кв.м бўлган идора бино-иншооти кўздан кечирилганда кўчмас мулк объектининг майдони аслида 3403,8 кв.м. эканлиги аниқланган ва кўчмас мулк объектини баҳолатиш чоралари кўрилмоқда.
Қарздор Х.Ў.Турдиев номида бўлган “Lada 212140” русумли давлат рақам белгиси 10D 809 NA бўлган автотранспорт воситаси 76.870.000 сўмга баҳоланган бўлиб, ҳозирда аукцион савдолари орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, қарздор Х.Ў.Турдиев номидаги Қашқадарё вилояти, Китоб туманидаги турар жой объекти 116.582.000 сўмга баҳолатилган бўлиб, электрон онлайн-аукцион савдоси 15.04.2021 йилга тайинланган.
Бундан ташқари, қарздор А.А.Шамшиддиновнинг номидаги Наманган вилояти, Уйчи тумани, Шифокор МФЙ, Ғ.Ғулом кўчасида жойлашган савдо дўкони мутахассис томонидан баҳолатиш ишлари олиб борилмоқда.
Макур йиғма ижро иши алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳозирги кунда жабрланувчиларга етказилган зарарлари ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ундирилган пул маблағлари ундирувчиларга пропорционал тақсимланади.