Инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган мамлакатимизда бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича янги тизим яратилган.  Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш жараёнида  фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш  шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.  Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбарлари томонидан  ҳам навбатдаги сайёр қабуллар  бошланди.

Шунга кўра, пойтахт аҳолиси томонидан Мажбурий ижро бюроси органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган мурожаатлари ўрганилади, муаммоларга ечим топилади.

Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси  Сизнинг эътиборингизга қуйида  Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Сайёр қабуллари жадвалини эълон қиламиз.  Марҳамат  мурожаат, ариза, таклиф ва фикрларингиз бўлса,  Сиз билан ҳамкорликка,  мулоқотга тайёрмиз.

Сизга қулайлик яратиш мақсадида,   пойтахтнинг ҳудудий туман бўлимларида ўтказиладиган Сайёр қабуллар куни, вақти, ҳудуди эълон қилинаётган жадвалда  келтирилган.

 

Фойдали ҳаволалар