Халқ билан мулоқот ўрнатиш, фуқароларимизнинг дард-ташвишларини эшитиш, юзага келган муаммоларни бартараф этиш мақсадида мамлакатимизда хақчил амалиёт жорий этилган. Яъни, жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар шулар жумласдидандир. 

Маълумки, айни кунларда вилоятимизда Президент Администрацияси томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари, масъуллари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилиб, фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда. Ана шулардан бири кеча Чуст ва Тўрақўрғон туманларида ташкил этилди. Сайёр қабулда Мажбурий ижро бюросининг маъсуллари ҳам иштирок этиб, соҳага оид мурожаатларини ўрганишмоқда.

Дастлаб Чустда ташкил этилган сайёр қабулда Чуст, Поп ва Мингбулоқ туманлари фуқаролари томонидан қўйилган масалалар ечимига жавоб изланди.

-Мен Поп тумани Анҳор маҳалласида истиқомат қиламан, дейди сайёр қабулга келган фуқаро Екатерина Кучашвили. Бугунги қабулда алиментдан бўлган қарздорликларни қайта ҳисоб-китоб қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим ва мурожаатим шу ернинг ўзида қаноатлатирилди. Бунинг учун катта раҳмат.

Тўрақўрғон туманида бўлиб ўтган сайёр қабул давомида Бюро органларига оида мурожаатлар бўйича фуқаролар шу ернинг ўзида амалий ечим топишди. Масалан, Тўрақўрғон тумани Оқтош маҳалласида яшовчи фуқаро Ойшахон Асқарованинг алимент пулларини ундириб берилмаётгани юзасидан йўллаган мурожаатига сайёр қабул давомида ижобий хал этилди.

Умуман олганда, Чуст ва Тўрақўрғон туманларида бўлиб ўтган сайёр қабулларда Бюро органларига оид 20 та мурожаат тингланди. Шунинг 5 таси жойида ҳал этилган бўлса, 4 нафар фуқарога тушунтириш берилди. Муддат талаб этиладиган 11 та мурожаатга назоратга олинди.

Сайёр қабул давом этмоқда.

Фойдали ҳаволалар