Бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил юртдошларимизни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этилишига хизмат қилмоқда.

Бюро органлари томонидан ҳам мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун, Бош прокурор ва Бюро директорининг соҳавий буйруқлари талаблари асосида ташкил этилган.

Шу билан бирга, Бюро директори, ҳудудий бошқарма ва бўлим бошлиқларининг буйруқларига мувофиқ мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш бўйича масъул ходимлар белгиланган, мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти ҳар чоракда ҳайъат ва тезкор йиғилишларда танқидий кўриб чиқилмоқда.

Бунда, соҳадаги фаолият самарадорлигини янада ошириш, мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда бу борада ишларни тўғри ташкиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси таъминланиб келинмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида Бюро органларига жами 111.716 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 102.365 таси ёки 91,6 фоизи ҳал этилган.

Ҳал этилган мурожаатларнинг 58.224 таси ёки 56,9 фоизи бўйича тушунтириш берилган, 43.976 таси ёки 42,9 фоизи қаноатлантирилган, 165 таси ёки 0,2 фоизи рад қилинган.

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ўтган даврда 45.958 нафар шахс қабул қилинган. Бюро директори, ҳудудий бошқарма ва бўлим бошлиқлари 17.169 нафар, уларнинг ўринбосарлари эса, 19.871 нафар фуқарони шахсан қабул қилган.

Шунингдек, сайёр қабуллар жараёнларида 896 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган.

Ўтган даврда кўриб чиқилган 105.066 та мурожаатларнинг 88.167 таси (83,9%) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси, 9.293 таси (8,8%) энергия ва сув ресурсларини етказиб бериш ва истеъмолини назорат қилиш, 731 таси (0,7%) кадрлар билан ишлаш, 824 таси (0,8%) ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва 6.051 таси (5,8%) бошқа масалаларда келиб тушган.

Мурожаатларнинг салмоқли қисми суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиниши юзасидан бўлиб, уларнинг аксарияти ёки
67,9 фоизи
(59.832) алимент, 18,9 фоизи (16.682) қарз ва 6,4 фоизи (5.647) зарар ундириш билан боғлиқ мурожаатлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz) орқали келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш аҳволи алоҳида назоратга олинган бўлиб, бу борада амалга оширилган ишлар доимий равишда таҳлил қилиб борилмоқда.

2020 йилнинг 9 ойи давомида бу тоифадаги жами 46.620 та мурожаатдан 33.647 таси қаноатлантирилиб, 108 таси рад этилган, 515 таси кўрмасдан қолдирилган, 1.411 таси кўриб чиқилиши тугатилган ва 7.068 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Ҳозирда, юртимиздаги карантинли вазиятдан келиб, шунингдек мурожаатчи ва ходимлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш ва хавфсизлик қоидаларига риоя этиш мақсадида, мурожаат масофадан турган ҳолда ҳам электрон тарзда қабул қилинмоқда.

 

Ҳар бир мурожаат ортида инсон, эл-юртимиз ҳаётига оид бирон бир муаммо-масала мужассам. Буларнинг ҳал этилиши мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнини тезлаштиради, халқ фаровонлигини ошириб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралиги ва ишончлилигини таъминлашга хизмат қилади.

 

 

Бюронинг мурожаатлар билан ишлаш бўлими

 

 

Фойдали ҳаволалар