Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 13.01.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Рахмановдан ундирувчи Д.Рахманова фойдасига 2 нафар фарзанди моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар, қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларнинг 1/3 қисми миқдорида ой сайин алимент ундириш ҳақида ижро иши мавжуд эди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Абдумалик Рахмановга Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари тушунтирилди.
Фарзандларининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор ота А.Рахманов олдиндан ундирувчи Д.Рахмановага 2 нафар фарзанди учун 139 млн. 925 минг сўм алимент пулларини бирйўла олдиндан тўлаб берди.
Давлат ижрочиси томонидан қарздор Абдумалик Рахмановга белгиланган барча чекловлар бекор қилиниб, алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари амалда тамомланди.

 

 

https://hordiq.uz/2020/10/17/boyovutda-rekord-ota-birdaniga-1399-mln-sumdan-ortiq-alimentni-tuladi/?lang=cir

Фойдали ҳаволалар