оразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, йиғилишда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Қудратхўжаев Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди.

Ботир Қудратхўжаев бунгача Тошкент шаҳри прокурори бўлган (2016−2017), ундан аввалроқ Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016). 

У 2017 йил июнидан ҳозирга қадар Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётганди.  

 

 

https://kun.uz/news/2020/10/12/mib-direktori-xorazm-viloyati-prokurori-etib-tayinlandi

Фойдали ҳаволалар