Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти Бағдод туман бўлимида фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ў.Р.дан ундирувчи Р.Д. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун даромадининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор Ў.Р. дастлаб алимент пулларини ўз вақтида мунтазам тўлаб келиб, ўзини интизомли шахс сифатида намоён эта олган. Лекин, пандемия муносабати билан жорий йил февраль ойидан бошлаб сентябрь ойига қадар алиментни тўламасдан келган. Давлат ижрочисининг огоҳлантиришини ҳам инобатга олмаган.

Шу сабабли, Ў.Р.нинг Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 421-моддасига чеклаб қўйилгач, хорижда савдо ишлари билан шуғулланувчи қарздор ота Д.Р.га икки нафар фарзанди учун нафақат жорий йил қарзлари, балки улар вояга етгунга қадар ҳисобланган 42 млн 230 минг сўм қарздорликни тўлаб берган.

 

https://m.kun.uz/news/2020/10/07/bagdodlik-ota-4100-aqsh-dollari-miqdorida-aliment-toladi

 

Фойдали ҳаволалар