Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг жорий йил 18 августдаги қарорига асосан қарздор «Жаҳонгир» хусусий кичик корхонаси ҳисобидан давлат солиқ идораси фойдасига 30 миллион 438 минг сўм солиқ қарзини ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат Мажбурий ижро бюроси Бандихон тумани бўлими иш юритувига келиб тушгач, ижро ҳаракатлари бошланди.

Давлат ижрочиларининг расмий огоҳлантиришларига қарамай тадбиркор ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш, яъни солиқ қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаган. Натижада унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида маъмурий жарима чораси ҳам қўлланилди. Шунингдек, қарздор корхонанинг мол-мулклари ўрганилганда “Cobalt” русумли енгил машинаси борлиги аниқланиб, у хатловга олинди.

Солиқ тўловларидан бўйин товлаб турган тадбиркор қарасаки, узоғини яқин қиладиган «тойчоғи» дан ажралиб қолиши ҳеч гап эмас. Шундан сўнг у солиқ қарздорлиги ҳамда қўлланилган маъмурий жаримани тўлиқ тўлаб, автомашинасини қайтариб олди.

 

 

 

http://uza.uz/oz/society/tadbirkor-30-million-s-mdan-orti-soli-arzdorligi-uchun-cobal-15-09-2020

Фойдали ҳаволалар