Қарздорликни ёки тақиқни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган сайт орқали бир зумда ўзингизга нисбатан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олишингиз мумкин.

Пандемия даврида чет элга чиқишда санитар-гигиеник талаблар билан бирга ҳеч қандай қарздорлик мажбурияти бўлмаслиги лозим.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаслиги фуқароларнинг чет элга чиқишига «тақиқ» қуйилишига сабаб бўлади.

«Қарздорликни ёки тақиқни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган mib.uz расмий сайти орқали бир зумда ўзингизга нисбатан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олишингиз мумкин.

Мазкур сайтда республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш, қарздорлик аниқланган тақдирда, уни шу заҳоти ушбу сайтда электрон тарзда Payme, Click, Upay ва бошқа тўлов тизимлари орқали тўлаш имконияти яратилган», - дейилади маълумотда.

 

 

https://kun.uz/news/2020/09/10/chet-elga-chiqishda-taqiq-borligini-tekshirish-uchun-yangi-tizim-ishga-tushdi

Фойдали ҳаволалар