Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида ота-оналар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлаши лозимлиги, алимент вояга етмаган болаларнинг ота-оналари никоҳда туриши ёки никоҳда турмаслигидан қатъий назар, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун уларнинг ота ёки онасидан ундирилиши белгиланган.

Қонунчиликда, биринчи маротаба алимент мажбуриятларидан бўйин товлаганлик 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солинишига, агар ушбу ҳолат маъмурий жазо қўлланилган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида такрорланса – жиноят тартибида ҳал этилишига сабаб бўлиши белгиланган.

МИБ Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 04.01.2016 йилдаги қарздор Азамов Ҳаёт Толибовичдан ундирувчи Ходжаева Моҳидил Шукуровна фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ½ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан белгиланган тартибда огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор 36.955.686 сўм алимент тўловларини икки ойдан ортиқ муддатда тўлашдан бўйин товлаб келган.

Худди шундай, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 26.09.2018 йилдаги қарздор Мажидов Ҳамза Ибодуллаевич ҳам ундирувчи Эргашова Райҳон Жамиловна фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Мажидов 9.945.857 сўм алимент тўловларини тўламаган.

Бухоро шаҳар маъмурий судининг тегишли қарорларига асосан қарздор Ҳ.Азамов ва Ҳ.Мажидовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддаси билан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазолари тайинланди.

 

 

http://xs.uz/uzkr/post/qarzdor-otalarga-zhazo-bor

Фойдали ҳаволалар