Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 05.02.2020 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи Д.Анваровани 2019 йилда туғилган 1 ёшга тўлган қизи билан биргаликда қарздорлар М.Рузиева ва Н.Мадрахимовга нисбатан Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-7 мавзесидаги хонадонга киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 12.03.2020 йилда келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш қарори қабул қилинган.

Шунингдек, ижро ҳужжатини амалда ижро этиш юзасидан тарафлар огоҳлантирилиб, 10.08.2020 йилда хабарнома жўнатилган.

Бўлим давлат ижрочиси М.Набишевнинг олиб борган ижро ҳаракатлари ҳамда тушунтиришлари жараёнида ундирувчи Д.Анваровани вояга етмаган фарзанди билан биргаликда Тошкент шаҳар Сергели тумани, Сергели 7 мавзесида жойлашган хонадонга киритиб қўйилган ва монеликсиз яшаши таъминланган.
Юқоридагиларга асосан ижро иши юритуви тамомланган.

 

 

https://hordiq.uz/2020/09/13/mib-ona-va-bolani-uyiga-kirib-quydi/

Фойдали ҳаволалар