Яхши биламизки, 2020 йил бутун инсоният учун ҳам синовли келди.

Аммо, ҳаёт давом этмоқда,  юртимизда яқин кунларда барча санитария хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда, хорижга чиқиш имконияти яратилмоқда.

Тўғрироғи, жорий йилнинг 1 сентябрдан бошлаб айрим давлатларга кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя етган ҳолда бекор қилинди.

Бундай вазиятда, аввало фуқароларимизнинг карантинли вазиятда уйда бўла туриб, баъзи унутиб қўйилган қарздорликларни бартараф этишлари фойдадан ҳоли эмас, албатта !

Хорижга ҳеч бир муаммосиз боришни режалаштираётган фуқароларимиз Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг www.mib.uz расмий сайтининг “ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР” саҳифасидаги  “Республикадан чиқишга чеклов” блоги орқали кўриш мумкин.

Бунинг учун аввало, сайтнинг “Республикадан чиқишга чеклов” блогига кириб фуқаролик паспорти ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами - ЖШШИР(ПИНФЛ) киритилади.

(Агарда, шахсларнинг фуқаролик паспорти алмаштирилаётган бўлса, унда ЖШШИР(ПИНФЛ).дан фойдаланишлари мумкин.)

Бу хизмат Республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш, агар қарздорлик аниқланган тақдирда, уни шу заҳоти ушбу сайтда электрон тарзда "PAYME"," CLICK ","UPay" ва бошқа тўлов тизимлари орқали тўлаш имконияти яратилган.

Жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилган чекловлар тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун Мажбурий ижро бюроси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари кесимида телефон рақамлари қайд этилган.

Демак, хорижга чиқиш ниятида юрган фуқароларимиз тақиқ(чеклов) бор-йўқлигини билишлари учун қуйидагилар амалга риоя этиши фойдадан ҳоли бўлмайди.

Бюро фаолиятига оид ҳар қандай масала юзасидан мурожаатлар туну-кун фаолият кўрсатаётган “Call center” марказининг қисқа “1107” рақамли ишонч телефони орқали қабул қилинмоқда, фуқароларимиз мурожаатларни “mib (нуқта) uz” веб-сайти орқали ҳам онлайн режимида юборишлари мумкин.

 

 

Мажбурий ижро бюроси

 

 

Фойдали ҳаволалар