Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар !

 

Тадбиркорлик фаолиятини бошлашда, аввало бизнес-режани тузишда қандай фаолият тури билан шуғулланиши ёки қандай савдо усули танланишига боғлиқ.

Ўз бизнесингизни олиб бориш ва савдо қилишда муҳим жиҳатлардан бири - Интернет савдо майдончасидан фойдаланишдир.

Бугунги кундагача, онлайн савдонинг энг оммабоп кўриниши интернет-дўконлар ҳисобланарди.

Бунинг қулайлик жиҳатлари :

-мижозлар ҳамкорлик муносабатларига киришган ҳар қандай дўкондан товарни етказиб беришга буюртма беришади ва маҳаллий тўлов тизимларидан бири орқали онлайн тарзда тўловни амалга оширилади;

-интернет-мижозлар талабларини қондириш мақсадида ўз сайтларини яратиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳақида бош қотириб ўтиришларига ҳожат йўқ;

- ҳамкор дўконлар томонидан ҳар бир буюртмадан тўланадиган воситачилик ҳақидан фойдага эга бўлиш кабилар иборатдир.

Ҳаётимизни бозорлар, савдо мажмуаларисиз тасаввур қилолмаймиз. Демак, “онлайн ҳаёт”имизда ҳам интернет дўконлар фаолияти аллақачон бизни ҳайратлантирмай қўйган.

Ҳозирда, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ҳам давлат даромадига ўтказиладиган товарларни янада шаффоф, очиқ ва қулай тарзда электрон савдо майдончаси орқали сотишни режалаштирмоқда.

 

Танлов ҳақида маълумотлар :

 

Танлов жойи ва вақти: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (100084, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Халқобод 3-тор кўчаси, 2А-уй) 2020 йил 10 октябрь куни соат 10-00 да.

Танлов ўтказишдан мақсад – давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар (қонунчиликда назарда тутилган автотранспорт воситалари,  кўчмас мулклар ва бошқа мулклар мустасно) реализациясини таъминлашда электрон савдо майдонини шаффофлигини таъминлаш ҳамда харидорларга қулайлик яратиш.

Танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга шахслар - мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда хизмат кўрсатиш имконияти ва тажрибасига эга барча маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар.

Танлов ғолибларини аниқлаш мезонлари:

Электрон тижоратда товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлиш;

Иштирокчилар миллий реестрга киритилган ва шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиш;

Интернет савдо дўкон орқали сотилаётган мол – мулкларга мобил иловалар ва электрон тўлов тизимлари орқали тўлов қилиш имконияти мавжудлиги;

Танловда ғолиб деб топилган иштирокчи интернет савдо платформасини Бюронинг “МИБ – Портал” ахборот тизими билан икки ойлик муддат ичида электрон ҳамкорлик ўрнатиш (API орқали уланиш);

Электрон савдо платформаси орқали сотувга чиқарилган мол-мулкларга махсус идентификацион рақам (barCode ёки QRcode) бериш ва ушбу рақамларни товарларга бириктириш имкониятини яратиш;

Фойдаланувчи сифатида савдо ташкилотларини электрон платформага улаш, савдо ҳаракатларини электрон тарзда олиб бориш, сотувга қўйилган мол-мулклар тўғрисидаги маълумотларни махсус идентификацион рақам (barCode ёки QRcode) орқали тўлиқ кузатиш имкониятининг мавжудлиги;

Реализация қилинган махсулотларни харидорга етказиб бериш учун зарур логистика имкониятларига эга бўлиш;

Шартнома мажбуриятларини бажариш учун етарли молиявий ресурсларга (базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 бараваридан кам бўлмаган) эга бўлиш талаб этилади.

Танловда иштирок этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати:

1. Комиссия номига ариза;

2. Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

3. Тизимнинг техник топшириқ нусхаси;

4. Логистика имконияти мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

5. Миллий реестрга киритилганлиги тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

6. Молиявий ресурслари тўғрисида маълумот;

Ҳужжатлар бир нусхада муҳрланган конвертларда қабул қилинади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиб олиш жойи:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, масъул котиб: И.Холдоров, Ф.Валиқориев. Тел: +99871-207-11-86

Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Халқобод 3-тор кўчаси, 2а-уй.

Танловда иштирок этиш учун аризалар тақдим этишнинг охирги муддати: 2020 йил 30 сентябрь куни соат 15:00 га қадар.

 

Мажбурий ижро бюроси

Фойдали ҳаволалар