Яхши биламизки, мана  неча йилдирки, ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотларини танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг  ҳудудий бошқармалари томонидан танлов асосида амалга ошириб келимноқда.
Танлов ўтказишдан асосий мақсад ҳар бир туман (шаҳар) бўйича ёки алоҳида турдаги мол-мулкларни сотиш бўйича энг мақбул савдо ташкилотларини аниқлашдан иборат.
Танлов ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотини аниқлаш мақсадида ташкил этилган танлов комиссияси томонидан ўтказилади. 
Комиссия танлов бошланишидан камида ўттиз кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғи орқали танлов ўтказиш тўғрисида эълон беради. Эълон бериладиган оммавий ахборот воситалари рўйхати Бюро томонидан белгиланади ва Бюро ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.
Ҳа айтганча, танловда :
-қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот арафасида бўлган;
-фаолият юритаётганига олти ой бўлмаган;
-охирги икки йил ичида ижро ҳужжатлари асосида хатланган мол-мулкни сотиш юзасидан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли шартнома бекор қилинган юридик шахслар қатнаша олишмайди.
Пойтахтимизда ҳам, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ҳам ҳудди шундай танлов ташкил этилмоқда.
Танлов ўтказиш жойи, санаси ва вақти: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Авиасозлар 4-мавзе, 68-уй, 2020 йил 12 октябрь, соат 10:00 да.
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиб олиш жойи ва манзили: Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳри, Авиасозлар, 4-мавзе, 68-уй. Танловда иштирок этиш учун аризалар тақдим этишнинг охирги муддати: 02.10.2020 йилга қадар давом этади. 
 
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар !
Очиқ ва шаффоф танловларда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг !
 
 
Мажбурий ижро бюросининг
Тошкент шаҳар бошқармаси

Фойдали ҳаволалар