Жорий йилнинг 4 сентябрь куни “Facebook” ва “YouTube” ижтимоий тармоқлари орқали “Диля Ражабовна” аккуанти ҳамда “Ҳақиқат излаб” канали орқали – Бюронинг Муборак туман ва Қарши шаҳар бўлимлари томонидан қарздорликнинг ундирилишига амалий ёрдам сўраб мурожаат этган хабар юзасидан.

Муборак туманида яшовчи Алибоева Шоҳида мазкур хабар орқали Мажбурий ижро бюросининг Муборак тумани ва Қарши шаҳар бўлими ходимлари қарздорликни ундиришда амалий ёрдам бермаётганлигини билдирган.

Аниқланишича, Косон туманлараро иқтисодий судининг 09.12.2019 йилдаги ижро варақаларига асосан қарздор “Муборак деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ дан ундирувчи “Шохида Холида транс сервис” МЧЖ фойдасига 184.557.520 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Муборак туман бўлимига 11.12.2019 йилда келиб тушган. Шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Бундан ташқари бўлимда қарздор “Муборак деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖдан Косон туманлараро иқтисодий судининг 28.08.2018 йилдаги ижро варақасига асосан ТИФ Миллий банк муборак филиали фойдасига 89 млн 982 минг кредит қарздорлигини, бундан ташқари яна 4 та ижро ҳужжати бўйича жами 6 млн 431 минг 708 сўм давлат божларини ундириш белгиланган.

Жорий йилнинг 08 февраль куни қарздорнинг банкдаги ҳисоб-рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилган.

Шунингдек, ижро ҳужжатларига асосан, жамиятнинг 2 нафар ишчисига жами 13.729.055 сўм иш ҳақлари ундириб берилган.

Келгусида қарздордан ундирилган пул маблағлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 80-моддасига мувофиқ тақсимланиб борилади.

Шунингдек, Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг 10.04.2017 йилдаги  қарздор “Қарши пахтасаноаттранс” МЧЖ дан ундирувчи “Шохида Холида транс сервис” МЧЖ фойдасига 98.607.684 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қарши шаҳар бўлимига 9.11.2019 йилда келиб тушган.

Қарздорнинг мол-мулклари хатланиб, онлайн аукцион савдоларига қўйилган ва тушган пул ҳисобидан шу кунга қадар жами 59.823.200 сўм маблағ ундирилган.

Ҳозирда қолган қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

 

Мажбурий ижро бюросининг

Қашқадарё вилоят бошқармаси

 

 

 

https://hordiq.uz/2020/09/05/mib-qashqadaryo-viloyati-qarzdor-korxonaning-mol-mulklari-aukcionga-quyildi-savdodan-tushgan-mablaglar-esa-undiruvga-qaratiladi/

Фойдали ҳаволалар